Линклар

Германия ва Россия ташқи ишлар вазирлари Украинадаги вазиятни муҳокама қилди


Штайнмайер ва Лавров.

Штайнмайер ва Лавров.

Германия ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмайер 18 ноябрь куни кечқурун Киев сафарини якунлаб Москвага учди ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Украинадаги кескинлашаётган вазиятни муҳокама қилди.

Томонлар Минск протоколига қайтиш керак деган фикрда якдил эканликларини очиқладилар. Минск протоколи Украинадаги низолашаётган томонлар Россия ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти воситачилигида музокаралар ўтказишини назарда тутади.

Штайнмайер ва Лавров Киев расмийлари ҳамда россияпараст айримачилар раҳбарларини ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш борасида тўғридан –тўғри музокаралар ўтказишга чақирди.

Украинадаги низода март ойидан бери 4000 одам ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG