Линклар

Бугун Давлат думасида қилган чиқишида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинада юзага чиққан можаро АҚШ ва ЕИнинг кейинги 25 йил давомида олиб борган экспансионизм сиëсати маҳсули эканини иддао қилди ва уруш учун Россияни айблашни истиқболсиз уриниш дея атади:

- Навбатдаги қадам сифати биз Киев ва Донбасс ўртасида ўзаро мақбул келишув топиш мақсадида мунтазам мулоқот ўрнатилишига чақирамиз. Ғарб фақат Киевдаги уруш партиясини ҳассослик билан қўллаш¸ инсон ҳақларининг даҳшатли тарзда бузилиши¸ очиқчасига қонунсизлик ва уруш жиноятларига кўз юмиш ўрнига муроса жараëнини қўллаши керак. Украинадаги бўҳрон учун Россияни айблаш уриниши истиқболсиздир¸ деди Москва дипломатлари раҳбари.

Лавров шунингдек апрель ойидан бери 4100 дан ошиқ одам умрига зомин бўлган Украина шарқидаги уруш амалиëтларидаги Россиянинг иштирокини яна бир бор инкор қилди.

Айни пайтда Украина Бош вазири Арсений Яценюк Лавровнинг муроса ҳақидаги таклифини рад қилди ва Киев Россия томонидан ëлланганлар билан ҳеч қандай мулоқот қилмаслигини таъкидлади.

- Биз Россия террорчилари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилмаймиз. Русчага таржимаси – биз сиз ëллаганлар билан гаплашмаймиз. Тинчлик истаëтган бўлсангиз¸ марҳамат Минкс келишувига амал қилинг. Тинчликка эришиш кафолати сифатида бутун дунë¸ биринчи галда Украина учун мақбул бир форматни топишимиз керак¸ деди Киев ҳукумати раҳбари.

XS
SM
MD
LG