Линклар

19 ноябрь куни хориж элчиларининг ишонч ëрлиғи топшириш маросимида Россия президенти келаси ой Тошкентга боришини билдирди.

“Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таклифига мувофиқ декабрь ойида Тошкентга боришни режалаяпман. Бу визитнинг икки томонлама муносабатларимизнинг кейинги ривожи ва Марказий Осиë минтақасидаги барқарорликни кучайтиришга ҳисса қўшишига шубҳа йўқ¸ деди жумладан Кремль раҳбари Ўзбекистоннинг Россиядаги янги элчиси Акмал Камолов ëрлиғини қабул қила туриб.

2014 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикчилик тўғрисида муддатсиз келишув имзоланганига 10 йил тўлганини таъкидлаган Путин¸ “бу давр ичида икки томонлама ҳамкорликнинг барча жабҳасида жиддий натижаларга эришишга муваффақ бўлдик” дея баëнот берди.

2000 йилда ҳокимиятга келган Владимир Путин ҳозирга қадар тўрт марта Ўзбекистонга сафар қилган. Сўнгги марта Путин 2012 йилнинг 4 июнида бир неча соатга Тошкентда тўхтаб ўтган¸ Ислом Каримов эса¸ ўтган йил апрель ойида расмий ташриф билан Москвага келган эди.

Ислом Каримов ҳозирга қадар Путин ташаббуси билан постсовет ҳудудида тузилган Божхоналар иттифоқи ва Евроосиë иқтисодий ҳамжамиятига қўшилиш таклифини қабул қилмай келаëтир.

Айни пайтда¸ Тошкент Москва етагидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти аъзолигидан ҳам чиққан.

XS
SM
MD
LG