Линклар

logo-print

ЕИ Ўзбекистон билан инсон ҳақлари бўйича яна бир мулоқот ўтказди


ЕИ нинг юқори даражали раҳбарлари ҳам ўтганда Тошкентни инсон ҳақларига ҳурмат кўрсатишга бот-бот чақириб келган.

ЕИ нинг юқори даражали раҳбарлари ҳам ўтганда Тошкентни инсон ҳақларига ҳурмат кўрсатишга бот-бот чақириб келган.

18 ноябрь куни Брюсселда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги Инсон ҳақлари бўйича мулоқотнинг 8-давраси бўлиб ўтди.

Адлия вазири Неъматилла Йўлдошев раҳбарлик қилган Ўзбекистон расмий делегацияси таркибида Брюсселга келган Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ раҳбари Акмал Саидов мамлакатдаги инсон ҳақлари вазияти бўйича маъруза қилди.

Европа ташқи ҳаракат хизмати қошидаги Инсон ҳақлари ва демократия бўлими раҳбари Силвио Гонзалес раҳбарлигидаги ЕИ делегацияси мулоқотда¸ иттифоқ расмий нашрининг ëзишича¸ маҳбусларга муносабатдан тортиб эътиқод эркинлиги¸ хотин-қизлар ҳақлари ва фуқароларнинг тўпланиш ҳақларига оид кенг кўламли масалаларни муҳокама қилган.

Ўзбекистон ҳукуматининг болалар меҳнатига барҳам бериш мақсадидаги жиддий уринишларини эътироф этган ЕИ расмийлари¸ Тошкентни Халқаро меҳнат ташкилоти билан мажбурий меҳнат муаммосини ҳал қилишдаги ҳамкорликни давом эттиришга чақирди.

ЕИ томони шунингдек¸ Ўзбекистон томонидан Инсон ҳақлари бўйича Миллий ҳаракат режасини қабул қилишни тезлатишни сўради.

Тошкент ҳукуматини матбуотга жорий қилинган чекловларни юмшатиш¸ мустақил ноҳукумат ташкилотлари фаолиятини рағбатлантириш¸ инсон ҳақлари ҳимоячиларининг эркин ишлаб¸ фикр билдиришини таъминлаш¸ эътиқод эркинлигини ҳурматлашга чақирган ЕИ расмийлари маҳбусларга қийноқлар қўлланилаëтгани хусусида ташвиш изҳор қилди.

ЕИ ва Тошкент расмийлари ўртасидаги Инсон ҳақлари бўйича навбатдаги мулоқотнинг 2015 йили Ўзбекистонда ўтказилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG