Линклар

АҚШ вице-президенти Байден Киевга келди


Жозеф Байден Украина президенти Петро Порошенко билан АҚШ Конгрессида.

Жозеф Байден Украина президенти Петро Порошенко билан АҚШ Конгрессида.

АҚШ вице-президенти Жозеф Байден бугун икки кунлик ташриф билан Киевга келди.

Байденнинг бу галги Украина сафари ҳукумат кучларининг мамлакат шарқидаги россияпараст айирмачилар билан қуролли қарама-қаршилиги кескинлигича қолаëтган бир пайтда ўтмоқда.

Эртага Байденнинг Украина Бош вазири Арсений Яценюк ва президент Петро Порошенко билан учрашиши белгиланган.

Байденнинг Киевга келиши арафасида АҚШ президентининг Миллий хaвфсизлик бўйичa мaслaҳaтчи ўринбосaри Тони Блинкен Кремль Минск келишуви шартларини "жиддий тарзда" бузишни давом эттираëтган бир пайтда¸ Украина ҳукумат қўшинларини замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш таклифини ўртага ташлади.

19 ноябрь кунги Конгресс эшитувларида бу ҳақда гапирган Блинкен АҚШнинг Укрaинa армиясигa қурол бериши Кремлни бир иш қилишдан олдин ўйлаб кўриш ваУкрaинa шaрқидaги урушни янада гиж-гижлаш ҳаракатларидан тийилишга мажбурлаши мумкин.

Блинкеннинг бу баëнотига жавоб берган Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Александр Лукашевич¸ АҚШни Украинага қурол етказиб бериш оқибатларидан огоҳлантирди. Москва баëнотига кўра¸ АҚШнинг Украина армиясини қурол билан таъминлаши жиддий беқарорлаштирувчи омил бўлади ва минтақадаги кучлар мувозанатини издан чиқаради.

Айни пайтда¸ БМТ бугун эълон қилган рақамларга кўра¸ 5 сентябрь куни Минскда ўт очмаслик тўғрисидаги келишув имзоланганидан бери Украина шарқида 1000 га яқин одам нобуд бўлган. Бу эса россияпараст айирмачилар ва Украина армияси ўртасидаги тўқнашувларда кунига 13 одам нобуд бўлаëтганини англатади.

XS
SM
MD
LG