Линклар

Кеча Мексика пойтахтида ўн минглаб киши ҳукуматдан бедарак йўқолган 43 талабани топишни талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказди.

Намойишчилар мамлакат президенти Энрике Пеня Ньетонинг истеъфосини ҳам талаб қилишди.

France-Presse маълумотига кўра, полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ билан сув пуркагичларни қўллаган. Норозилардан 31 нафари ҳибсга олинган, 5 киши эса жароҳатланган.

Мексикада полиция билан тўқнашувидан сўнг 43 талабанинг йўқолгани воқеаси ортидан Герреро губернатори Анхель Агирре вақтинча истеъфога кетди.

26 сентябрь куни Игуала шаҳрида талабалар ўтказган норозилик намойишида полиция билан юзага келган тўқнашув натижасида 6 киши ўлган, 20 нафар киши жароҳатланган, 43 нафар талаба эса бедарак йўқолган.

XS
SM
MD
LG