Линклар

АҚШ Сенати Американинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Памела Спратлен номзодини тасдиқлади. Бу ҳақда “РИА Новости” агентлиги хабар қилди.

Жорий йилнинг июль ойида Оқ уй АҚШ сенатига Ўзбекистондаги элчи лавозимига Памела Спратлен номзодини тақдим этган.

60 яшар Спратлен 2011 йилдан буён АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси сифатида фаолият юритиб келган.

Памела Спратлен узоқ йиллардан бери постсовет ҳудудида фаолият юритади. У 2000- 2004 йилларда АҚШнинг Россиядаги элчихонасида дипломатик лавозимларда ишлаган. Кейинчалик Қозоғистондаги АҚШ элчисининг ўринбосари бўлган.

Памела Спратлен жаноб Крол ўрнига тайинланади. Жорий йил май ойида АҚШ Президенти Барак Обама Жорж Кролни Қўшма Штатларнинг Қозоғистондаги элчиси лавозимига тайинлаган.

XS
SM
MD
LG