Линклар

logo-print

Бугун Украинада "Евромайдон" намойишларининг бир йиллиги нишонланмоқда.

Президент Петро Порошенко ушбу санани "Қадр-қиммат ва озодлик куни" сифатида расман байрам қилинишини маълум қилди.

Роппа-роса бир йил аввал икки минг кишидан иборат Европа билан бирлашиш тарафдорларининг Янукович ҳукумати сиëсатига қарши намойишлари бошланди.

2004 йилги Зарғалдоқ инқилобидан 10 йил ўтиб¸ Киев маркази Виктор Янукович ва у тамсил қилган сиëсий-иқтисодий кучлардан озод бўлишни истаëтган ўн минглаб украиналиклар норозилиги ўчоғига айланди.

Узлуксиз давом этган норозилик намойишларидан уч ой ўтгач, президент Виктор Янукович Украинадан қочиб, Россиядан паноҳ сўради.

Оммавий намойишлар натижасида Украина парламенти янгиланиб, мамлакатга янги президент сайланди.

"Евромайдон"чиларга ўқ узиб, юздан зиёд одамнинг ёстиғини қуритган снайперлар ҳануз жавобгарликка тортилганича йўқ.

"Қадр-қиммат ва озодлик куни" доирасидаги тадбирлар икки кун давом этади.

XS
SM
MD
LG