Линклар

Украина президенти Петро Порошенко 21 ноябрни "Қадр-қиммат ва озодлик куни" сифатида расман байрам қилинишини маълум қилди. Ушбу сана бутун мамлакат бўйлаб икки давомида нишонланади. Виктор Януковичнинг ҳокимиятдан ағдарилиши, паламентнинг янгиланиши ва мамлакатга янги президент сайлаш билан якунланган "Евромайдон" намойишлари қарийб тўрт ой давом этган.

Украина собиқ президенти Виктор Янукович Европа билан интергациялашув келишувлари бўйича ишларни тўхтатиб қўйганидан кейин 2013 йил 21 ноябрь куни Украинанинг бир неча шаҳарида евроинтеграция тарафдорлари намойиш ўтказишни бошлаб юборди. 24 ноябрь куни кечки пайт Киевдаги норозилар ҳукумат биносига киришга уринди. Пойтахт полицияси минглаб намойишчини тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади.

Расмий маълумотларга кўра, 24 ноябрь куни мамлакат бўйлаб жами 17 нуқтада намойиш уюштирилгани қайд этилган.

1 декабрдан бошлаб намойишчилар Киевнинг турли жойларида баррикадалар қура бошлашди.

9 декабрдан 10 декабрга ўтар кечаси Киев кўчаларини кучайтирилган режимда қўриқлаган милиция тонгга яқин мухолифатчилар марказий кўчаларга ўрнатган баррикадаларни олиб ташлади.

Украина парламенти 16 январь куни мухолифат норозилигига сабаб бўлган намойишларни чекловчи қонунни қабул қилди ва 28 январь куни айнан шу қонунни бекор қилиш учун овоз берди.

Айнан 28 январь кунги парламент йиғилишида Бош вазир Микола Азаров ҳам истеъфо берди.

21 февраль куни Виктор Янукович Киевдан қочиб кетди.

Бугун Украинада "Евромайдон" намойишларининг бир йиллиги нишонланмоқда.

Президент Петро Порошенко ушбу санани "Қадр-қиммат ва озодлик куни" сифатида расман байрам қилинишини маълум қилди.

"Қадр-қиммат ва озодлик куни" доирасидаги тадбирлар икки кун давом этади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG