Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 21 ноябрь куни “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги хабар берди.

Мазкур фармонга кўра, шу йилнинг 15 декабридан бюджет ташкилотлари ходимларининг маоши, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баробарга ошади.

Жумладан, 15 декабрдан бошлаб, энг кам иш ҳақи ойига ойига 118 400 сўм, ёшга доир пенсиялар ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақалар миқдори ойига камида 231 575 сўм, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига энг камида 142 100 сўмни ташкил этади.

Ўзбекистонда ойлик ва нафақалар сўнгги бор жорий йил 1 сентябридан 1,12 фоизга оширилганди.

XS
SM
MD
LG