Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:20

“Қулдор” Ўзбекистоннинг “қул”лари орасида сиз ҳам бормисиз?


Чор давридаги ўзбек қуллари
Чор давридаги ўзбек қуллари

Walk Free Foundation ташкилоти эълон қилган Global Slavery Index -2014 рўйхатида Ўзбекистон қулликка солинган фуқаролар сони кўп бўлган иккинчи мамлакат, деб қайд этилди. Австралияда жойлашган ташкилот ҳисобича, Ўзбекистонда 1 миллион 200 минг одам қулдир. Ҳисоботда меҳнатга мажбурланган ҳар қандай шахс қул, деб эътироф этилган.

Наҳотки қулдорлик тизими ўтмишда қолган дея ҳисобланадиган Ўзбекистонда 1 миллион 200 минг қул бор?

Пахта теримига жалб қилинган одамни қул деб ҳисоблаш тўғрими ?

Мажбуран эрга берилган бўлса ҳам кейин кўникиб кетган аëлларни қул дея таснифлаш бўрттириш эмасми?

Россия ва Қозоғистонда қул қилиб сотилган ўзбекикстонликлар сони нега кўпаймоқда?

Бу саволлар жавобини Озодликнинг Қурултой эшитиришида муҳокама қилдик.

“Қулдор” Ўзбекистоннинг “қул”лари орасида сиз ҳам бормисиз?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:00 0:00
Бевосита линк

Walk Free Foundation тадқиқотчиси Жина Дафалияга кўра, Ўзбекистон ҳозир ҳам ўспиринлар ва катта ёшлиларни мажбуран пахта даласида ишлатмоқда ва бу ҳолда меҳнатга мажбурланган ҳар қандай шахсни қул, деб таснифлаш мумкин.

- Ҳисоб-китобимизча, ҳозир Ўзбекистонда қарийб 1 миллион 200 минг одам замонавий қулликда яшамоқда. Биз буни турли манбалар асосида ўрганиб чиқдик. Ўзбекистонда ҳар йили пахта теримида миллиондан зиёд одам пахта теришга мажбурланиши турли ташкилотлар тарафидан ҳужжатлаштиришгани бизга аён, - дейди Walk Free Foundation тадқиқотчиси Жина Дафалия.

Ҳуқуқ фаоллари, шу жумладан Жина Дафалия ҳам Ўзбекистонда пахта саноатига давлат масъул бўлгани учун қулликни тугатиш айнан давлат масъулиятида, деб ҳисоблайди.

Лекин, пахта теримидаги мажбурий меҳнат Ўзбекистондаги ягона муаммо эмас. Дафалия аёлларни мажбурлаб эрга бериш ёки уларнинг жинсий эксплуатацияси ҳам қуллик, деб қайд этмоқда ва тадқиқотчига кўра, бу муаммо Ўзбекистонда кўп йиллардан бери мавжуд.

- Қизлар вояга етмай туриб, мажбурий тарзда турмушга узатилади. Бу ҳам замонавий қулликдир. Бундан ташқари, Ўзбекистонда аёлларнинг сексуал эксплуатацияга мажбурланиш ҳоллари ҳам учрайди. Ўтган йили 135 аёлнинг жинсий эксплуатацияга мажбурланганини аниқладик, - дейди Жина Дафалия.

167 давлатдаги вазиятни ўрганган Walk Free Foundation ташкилоти сўнгги ҳисоботга кўра, дунёда 36 миллионга яқин одамни қул, деб аташ мумкин. Қуллик энг кўп тарқалган мамлакатлар эса Мавритания, Ўзбекистон, Гаити, Қатар ва Ҳиндистондир.

Global Slavery Index -2014 рўйхатида келтирилган Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон 93-ўринда, Тожикистон 95-ўринда, Қирғизистон 97-ўринда ва Туркманистон 98-ўриндадир.

XS
SM
MD
LG