Линклар

logo-print

Асосан хорижга сотиладиган нефт ва газдан келадиган даромадга қарам бўлиб қолаëтган Россия иқтисоди жаҳон бозорида нефт нархининг кескин тушиб бораëтгани¸ қолаверса Ғарб мамлакатлари жорий қилган кенг кўламли иқтисодий санкциялар ортидан жиддий бўҳронга кириб бормоқда.

Бу бўҳрон оқибатида Россия рублининг асосий хориж валюталарига нисбатан қадри кескин тушиб кетди. Хусусан¸ кейинги бир неча ой ичида узоқ муддат 32-35 рубль бўлиб келган бир АҚШ доллари саррофхоналарда 50 рублгача сотила бошлади.

Бу эса Россияда ишлаб¸ топганининг аксарини долларга алмаштириб ватанига юборадиган ўзбек муҳожирлари даромадини қарийб ярмига қисқартди.

Айни пайтда¸ Ўзбекистон ва Россия тизимларининг муҳожирлар оқимини чеклашга қаратилган кенг кўламли ҳаракатлари иқтисодий бўҳрон баробарида юз минглаб ўзбекистонликларни Россия меҳнат бозоридан мосуво қилди.

Ўтган ҳафта баëнот берган Россия Федерал миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановскийга кўра¸ Марказий Осиëдан Россияга иш излаб биринчи марта келаëтган 18-29 ëшлилар сони 38¸7 фоизга камайган. Россиядаги меҳнат муҳожирлари сони бўйича йиллардан бери биринчи бўлиб келаëтган ўзбекистонликларнинг Россияга келиши 38 фоизга¸ биринчи марта келаëтган 18-29 ëшли ўзбекистонликлар сони эса¸ 40¸9 фоизга камайган.

Қиëс учун¸ тожикистонликларнинг Россияга келиши 2014 йилда 18 фоизга¸ қирғизистонликларнинг келиши эса¸ 13 фозига камайган¸холос.

Кузатувчилар Россияга иш излаб бораëтган ўзбекистонликлар сонининг камайишига¸ бир томондан¸ Ўзбекистон ҳукуматининг меҳнат миграцияси оқимини камайтириш учун қўллаëтган турли маъмурий чекловлари¸ бошқа томондан эса¸ Россия ҳуқуқ идораларининг ўзбекистонликларни мамлакатдан оммавий чиқариб юбориш ҳаракатлари сабаб бўлганини айтмоқда.

Бир томондан¸ Россияда ишлаëтган ўзбекистонликлар сонининг қарийб 40 фоизга қисқаргани¸ бошқа томондан¸ Россияда қолган ўзбекистонликлар ватанга юбораëтган доллардаги тушумнинг ҳам қарийб 50 фоизга камайгани оқибатида Ўзбекистондаги валюта қора бозорига тушаëтган доллар оқими ҳам озаймасдан қолмади.

Бир неча ойдан бери 3200-3300 сўм бўлиб келган доллар ўтган ҳафта бир неча соат ҳатто 4000 сўмгача кўтарилиб кетди ва бозорда саросима уйғотди.

Кузатувчиларнинг айтишларича, агар Ўзбекистонга меҳнат муҳожирлари юбораётган валюта миқдори кескин камайишда давом этаверса, мамлакат ички “қора бозор”ида ҳам долларнинг сўмга нисбатан қиймати яна ошиши мумкин.

Бу эса¸ ўзбек бозоридаги қиймати долларга боғлиқ бўлан асосий истеъмол моллари нархининг ҳам кескин ошишини англатади.

Оқибатда¸ асосий боқувчилари Россияга меҳнат муҳожиратига кетган-кетмаганидан қатъий назар¸ ўзбекистонликлар барчаси Россиядаги иқтисодий бўҳрон зарбасидан "баҳраманд" бўлмай қолмайди.

Ҳозирги босқичда Россиядаги иқтисодий бўҳрондан эсаëтган совуқ шамоллар сизнинг ҳаëтингизга кириб улгурдими?

Кирган бўлса¸ қай шаклда?

Ўзбекистон ҳукумати ўз иқтисодининг глобал миқëсдаги инқирозлардан ҳимояланганини иддао қилишдан тўхтамаëтган бир пайтда¸ ўзбек иқтисодининг Россиядаги бўҳрондан ҳимояланиш даражасини қандай баҳолайсиз?

Туяни шамол учирса¸ эчкини осмонда кўр нақлидан келиб чиқилса¸ дунëнинг энг йирик давлати бўлган Россия иқтисоди чўкишда давом этаверса¸ ўзбек иқтисоди аҳволи не кечади?

Душанба¸ 24 ноябрь Тошкент вақти билан соат 19:05 да бошланадиган бир соатлик жонли суҳбатимизда шу саволларга оид жавобларингиз билан OzodSkype, OzodlikOnline ва OzodOvoz Skype манзиллари орқали қатнашишингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG