Линклар

NYT: Обама Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари ваколатларини кенгайтиришга оид махфий ҳужжатни имзолаган


АҚШ президенти Барак Обама келаси йилда Афғонистонда қоладиган америкалик ҳарбийларнинг ваколатларини кенгайтришга оид махфий йўриқномани имзолаган.

Бу ҳақдаги хабарни New York Times эълон қилди.

Айни йўриқномада лозим кўрилган тақдирда Афғонистондаги америкалик ҳарбий ҳизматчиларга жанггари гуруҳлар, жумладан толибон гуруҳларига қарши амалиётларда қатнашиш ваколати берилиши кўзда тутилган.

Аввалроқ, президент Обама Афғонистонда НАТО етакчилигидаги халқаро коалиция шу йил оҳирига қадар ўз миссиясини тугатишини эълон қилган эди.

Режага мувофиқ келаси йилдан 9800 америкалик ҳарбий ҳизматчини, шунингдек НАТОга аъзо бошқа мамлакатлардан уч минг нафар ҳарбийни Афғонистонда қолдириш кўзда тутилганди.

Афғонистонда қоладиган хорижлик ҳарбийлар асосан маҳаллий хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказиш билан машғул бўлиши айтилган эди.

2016 йилга бориб эса халқаро коалиция кучлари Афғонистонни буткул тарк этишлари билдирилганди.

Associated Press агентлигига кўра, америкалик расмийлар аноним тарзда New York Times газетасида эълон этилган хабарни тасдиқлаганлар.

XS
SM
MD
LG