Линклар

"Турквидение" танловида ўзбекистонлик Азиза Низомова 7-ўринни олди


Ўзбекистонлик хонанда Азиза Низомова Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган “Турквидения” қўшиқ танловида 7-ўринни олди.

“Сетора” гуруҳи солисти бўлган Азиза танловда “Дунё бўлсин омон” қўшиғи билан қатнашди.

Туркий тилли мамлакатлардан қўшиқчилар қатнашувчи танловда бу йил қозоғистонлик Жанар Дугалова ғолиб чиқди.

Ўтган йилги “Турквидение” қўшиқ танловида Ўзбекистонни Юлдуз Усмонованинг қизи Нилуфар тамсил этган эди.

Туркиянинг Эскишаҳарида бўлиб ўтган танловда Нилуфар Усмонова 11-ўринни олган эди.

XS
SM
MD
LG