Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:00

Uznews.net январ ойи бошидан фаолиятини қайта бошлайди


Ўзбекистондаги воқеаларни ёритиб борувчи Uznews.net мустақил нашри келаси йил бошидан ўз фаолиятини қайта бошлайди.

Бу ҳақда мустақил нашр ходимлари Озодликка маълум қилди.

Шу ой бошларида нашр кибер ҳужум уюштирилиши ортидан фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган эди.

10 ноябрь куни нашрнинг кибер ҳужум воситасида қўлга киритилгани даъво қилинган молиявий ҳисоботлари, грант берувчилари ва муҳаррир ёзишмалари Интернетга сиздирилганди.

Нашр муҳаррири Галима Бухорбоева бу галги ҳужум мухбирлар ҳаётига бевосита таҳдид солгани боис, нашрни ëпишга мажбур қолиши мумкинлигини айтганди.

Uznews.net нашри ахборот хизмати ўлароқ Ўзбекистондан хабарлар етказишга ихтисослашган оз сонли мустақил медиа-ташкилотдир.

Сайт Ўзбекистон ичидаги ва унинг атрофидаги воқеалар ҳақида холис, аниқ ва объектив ахборотларни тарқатиш, демократия ғояларини тадбиқ этиш ва мустаҳкамлаш билан шуғулланиб келади.

Uznews.net нашри 2005 йилда икки ўзбек журналиси Галима Бухорбоева ҳамда Қудрат Бобожоновлар тарафидан Тошкентда ташкил қилинган.

Нашр 2005 йил охирида ҳам кибер зарба оқибатида издан чиқарилган. Сиëсий қочқин сифатида мамлакатни тарк қилган икки журналист 2006 йилда нашрни чет элда қайта тиклади. Галима Бухарбоеванинг айтишича, шу кунларда Uznews.net нашрини кунига 20 минг янги муштарий ўқимоқда.

XS
SM
MD
LG