Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:57

Венеция маъмурияти кўчада ғилдиракли чамадонларни судрашни тақиқламоқчи


Италиянинг Венеция шаҳри маъмурияти маҳаллий аҳоли шикоятлари асосида одамларнинг кўчада ғилдиракли чамадонларни судраб юришини тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Венецияликлар ғилдиракли чамадонлар шовқинидан кечалари ухлай олмаётганликлари ҳақида ҳокимиятга шикоят қилишган.

Ҳозир шаҳар маъмурияти сайёҳларга Венецияга шовқин чиқармайдиган чамадонларда келишни тавсия этувчи тартиб-қоидани жорий этмоқчи.

Ҳар йили Венецияга 27 миллион сайёҳ келади. Сайёҳлар Венециянинг ғадир-будир йўлларида ғилдиракли чамадонларини судраб аҳли тинчини бузмоқда.

Агар янги тартиб кучга кирадиган бўлса, тартибни бузган сайёҳларга 500 евро миқдорида жарима солиниши мумкин.

XS
SM
MD
LG