Линклар

logo-print

Байден Туркияни "Исломий давлат"га қарши курашда фаолроқ бўлишга чақирди


АҚШ вице-президенти Жо Байден Туркия раҳбариятини “Исломий давлат” радикал гуруҳларига қарши курашда фаолроқ бўлишга ундаш мақсадида Анқарага сафар қилмоқда.

Жаноб Байден Анқарада Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли билан музокаралар ўтказди.

Бугун у Туркия президенти Режап Таййип Эрдўғон билан учрашади.

Туркия Сурияни павозлар тақиқланган ҳудуд деб эълон қилинишига эришмоқчи. Лекин, Вашингтон бу таклифни ёқламай келади.

Ўтган ой АҚШ вице-президенти Байден Суриядаги фуқаролар урушининг бошланғич палласида Туркия хорижий жиҳодчиларнинг Сурияга ўтишига изн берган холда “Исломий давлат”нинг ўсишига ихтиёрсиз ҳисса қўшгани ва буни Эрдўғон ҳам ўзаро суҳбатларда тан олганини таъкидлаган.

Жаноб Байденнинг бу баёноти Анкара раҳбариятини ўта ранжитган эди.

Кейинчалик АҚШ вице-президенти ўз айтган гапи учун узр сўраганди.

Ғарб ҳукуматлари ва АҚШ НАТО бўйича иттифоқичиси ҳисобланган Туркияни “Исломий давлат”га қарши курашда суст ҳаракат қилаётганликда айблаб келади.

Ўтган ой Туркия ғарбнинг босими остида курд жангариларининг ўз ҳудуди орқали Суриянинг Кобани шаҳри томон ўтишларига рухсат берган эди.

Шунингдек, Туркия Суриядан қочган бир миллион олти юз минг қочқинга бошпана берган.

XS
SM
MD
LG