Линклар

Украина мудофаа вазири Степан Полторак мамлакат шарқида Россиянинг 7500 сонли қўшини россияпараст жангарилар билан бир сафда ҳукумат кучларига қарши жангларда қатнашаётганини айтди.

Ўз баёнонтида жаноб Полторак Россия армиясининг 7500 сондаги ҳарбийларининг Украина ҳудудида бўлиши мамлакат шарқидаги вазиятни яна ҳам беқарорлаштираётгани таъкидлади.

Хабарларга кўра, сўнгги 24 соат ичида Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар билан жангларда беш нафар украин аскари ҳалок бўлган, 10 нафари яраланган.

Украина ҳукумати бир кун аввал мамлакатни НАТОга қўшиш приоритет масала эканини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG