Линклар

АҚШ вице-президенти Жо Байден Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан Сурияда президент Ассад мухолифларини қўллаш ва мамлакатда тинч йўл билан ҳокимият алмашинувини таъминлашга кўмаклашиш масаласини муҳокама қилди.

22 ноябрь куни кечки пайт берилган матбуот анжуманида Байден Истанбулга амалга оширган икки кунлик сафари натижаларини маълум қилди.

АҚШ вице-президенти икки кунлик сафари давомида Туркия раҳбариятини “Исломий давлат” гуруҳига қарши курашда фаолроқ бўлишга ундади.

Жаноб Байден Анқарада Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли ҳамда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди.

Вашингтон Туркиядаги Инжирлик ҳаво базасидан фойдаланишга рухсат олиш ниятида. Бу базадан Ироқ ва Суриядаги Туркия чегарасига яқин ҳудудларда жойлашган "Исломий давлат" жанггариларига қарши ҳаво ҳужумларида фойдланиш режаси бор.

Айни пайтда Туркия Сурияни павозлар тақиқланган ҳудуд, деб эълон қилинишига эришмоқчи. Лекин, Вашингтон бу таклифни ёқламаётир.

Ғарб ҳукуматлари ва АҚШ НАТО бўйича иттифоқичиси ҳисобланган Туркияни “Исломий давлат”га қарши курашда суст ҳаракат қилаётганликда айблаб келади.

Ўтган ой Туркия ғарбнинг босими остида курд жангариларининг ўз ҳудуди орқали Суриянинг Кобани шаҳри томон ўтишига рухсат берган.

Шунингдек, Туркия Суриядан қочган бир миллион олти юз минг қочқинга бошпана берган.

XS
SM
MD
LG