Линклар

logo-print

Киев раҳбарияти мамлакат шарқига рус ҳарбийлари киритилганини айтмоқда


Украина Мудофаа вазири Степан Полторак Россиянинг 7 ярим минг аскари мамлакат шарқига олиб кирилганини айтмоқда.

Расмий баёнотга кўра, бу ҳарбийлар мамлакат шарқидаги россияпараст кучлар назорати остида қолаётган ҳудудларга ўрнаштирилган.

Полторакнинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда Россия армияси ҳарбийларининг Украина ҳудудига киритилиши шарқий вилоятлардаги вазиятни яна ҳам беқарорлаштираётгани таъкидланди.

Украина ҳукумати бир кун аввал мамлакатни НАТО иттифоқига қўшиш приоритет масала эканини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG