Линклар

Владимир Путин Россияга умрбод президентлик қилиш ниятида эмаслигини билдирди.

ТАСС агентлигига берган эксклюзив интервьюси чоғида Путин буни "мамлакат учун нотўғри, зарарли қарор" деб баҳолади ҳамда буни истамаслигини билдирди.

Айни пайтда у Конституция бўйича 2018 йилги президентлик сайловида номзодини қўйишга ҳақли эканини ҳам эслатиб ўтаркан, буни режалаётгани ёки режаламаётгани ҳақида ҳам аниқ гап айтмади.

Ғарб давлатлари билан муносабатларнинг ёмонлашаётгани ҳақидаги саволларга жавобан президент Путин орада яна "темир парда" пайдо бўлишини истамаслигини ҳам айтиб ўтди.

"Биз шунчаки, бу таҳлит рақобатни истамаймиз", деди Владимир Путин.

XS
SM
MD
LG