Линклар

Малайзиянинг Украинада ҳалокатга учраган "Боинг" йўловчи самолёти қолдиқлари ортилган поезд Харковга йўл олди.

12 та вагонга ортилган қолдиқларни Ҳолландиядан борган экспертлар жойлади.

Поезд Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда ҳолланд экспертлари кузатувида бормоқда.

ТАСС агентлиги хабарига кўра, ўзини мустақил, деб эълон қилган Донецк области вакиллари эшелонни Ясиноватая пунктига қадар кузатиб боради. Сўнгра унинг хавфсизлиги масъулияти Киев ҳарбийларига ўтади.

Харков шаҳрига етказилгач, қолдиқлар Нидерландияга жўнатилади ва у ерда тергов манфаатлари доирасида ҳалокатга учраган "Боинг"нинг қолган қисми қайта тикланади.

XS
SM
MD
LG