Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:10

Тошкентлик сайловчи: "Бу сайлов эмас, тайинловдир!"


Озодмикрофонга қўнғироқ қилган тошкентлик сайловчи "Ўзбекистонда сайлов эмас, чиройли саҳналаштирилган спектакль бўляпти", деб муносабат билдирди. Яна бир тингловчи эса "Пенсия ўн фоиз ошган бўлса, нарх-наво ундан бир неча баравар ошиб кетди", дея арз қилди.

"Пенсияга кун кўриб бўлмай қолди"

“Нарх-навонинг кўтарилиши иш ҳақлари ва пенсияларнинг ошишини чангда қолдириб кетди”, деди Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида истиқомат қилувчи 62 яшар пенсионер Буржан опа Исмоилова:

- Ўзи ўзбекистонлик оддий оилага энг биринчи навбатда ун билан ёғ керак. Ана шулар ҳам қимматлаб кетди жуда. Бир халта унимиз юз минг сўмга чиқиб кетди. Свет ва газни гапирмасам ҳам бўлади. Эшитиб турибмиз бутун Ўзбекистонда шундай. Ўтин ҳам қиммат, яшаш қийин бўлиб кетяпти. Пенсияга кун кўрамиз, агар пенсиямизга ўн фоиз қўшилган бўлса баъзи нарсалар 200 фоизга ошиб кетди. Кеча ёнбошлаб приёмникда радиоларингни эшитиб ётгандим, тошкентлик бир пенсионер аёл нарх-наволарнинг ошиб кетгани ҳақида гапириб қолди. Кел мен ҳам бир дардимни айтай деб, сизларга телефон аттим, дейди нукуслик пенсионер Буржан опа.

“Бу сайлов эмас, спектакль!”

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи пенсионер Абдуманнон Холжўраев, бугунги шароитда Ўзбекистонда ҳақиқий ва демокртаик сайловлар бўлмайди, дейди:

“Бизда 1991 йилдан буён ҳақиқий сайлов бўлмаган ва бу режим шароитида бўлмайди ҳам. Чунки Каримов 1992 йилнинг 16 январида ВУЗ городокдаги студентларнинг намойишини қон билан бостиргандан сўнг ўзини тиклаб олди. Каримов шундан кейин халқнинг “ким”лигини, тўғрироғи эса “нима”лигини яхши билди. У халқни “ким” деб тан олмайди, у халқни “нима” деб тан олади. Каримов “мен шу халқнинг ўғлиман” дейдию лекин бу унинг учун маска. Сайловдан иккита мақсад бор. Биринчиси, бу ўзига керакли шахсларни сайлаш эмас, балки тайинлатиб олиш. Иккинчидан эса, сайловга ажратилган катта пулни ўзлаштириш. Ҳозирги сайловлар эса, шунчаки яхши саҳналаштирилган театр, биз эса ролларни билиб билмай ўйнагувчи актёрлармиз”, деди Абдуманнон Холжўраев.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Озод микрофон” сизга мунтазир!

“Озод микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG