Линклар

Афғонистон шарқидаги Пактико вилоятида бўлган спорт мусобақаси пайтида худкуш ўзини портлатди ва камида 45 киши ўлди.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг хабар қилишича, теракт якшанба куни тушдан кейин туманлараро спорт мусобақаси бораётган бинода амалга оширилган.

AFP ва Reuters агентлиги журналистларига маълумот берган Пактико вилояти ҳокимлиги вакили ҳужумчи худкуш томошабин йиғилган жойга яқинлашиб, портловчи мосламани ишга солганини маълум қилди.

Қурбон бўлганларнинг асосий қисми тинч аҳоли вакилларидир.

XS
SM
MD
LG