Линклар

logo-print

Мухолифат нашрларида кичкина Ислом Каримов "ароқхўр, банги ва фоҳишабоз" дея қораланди


22 ёшли Ислом Каримов бобосининг режимига қарши курашга отланганини эълон қилган эди.

22 ёшли Ислом Каримов бобосининг режимига қарши курашга отланганини эълон қилган эди.

Ўзбек тилида чиқадиган айрим сайтларда Ўзбекистон президентининг неварасини қораловчи мақолалар чоп этилди. Хсусан, мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ ҳаракати сайтида эълон қилинган туркум мақолаларда кичик Ислом Каримов ароқхўр, банги ва фоҳишабоз сифатида тасвирланган.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда уй қамоғига олингани айтилаётган онаси Гулнора Каримова ҳақида хорижий матбуотга бир нечта интервью берган 22 ёшли Ислом Каримов бобосининг режимига қарши курашга отланганини эълон қилган эди.

Ўтган ҳафта охирида эълон қилинган мақолаларда прездент невараси “ўзини мухолифатчи қилиб кўрсатишга уринмоқда, аслида эса, “фаҳшга берилган, бачкана ва ҳеч нарсага ярамайдиган лапашанг” қабилида тасвирланган.

Ўзбекистон президентининг невараси кичкина Ислом Каримов мамлакат бош прокуратураси томонидан “уюшган жиноий гуруҳга” аъзоликда айбланаётган Гулнора Каримова ва америкалик ўзбек Мансур Мақсудийнинг тўнғич ўғлидир. Шу йил бошроғида уй қамоғига олингани тахмин қилинаётган Гулнора Каримова Европанинг қатор мамлакатларида ҳам пул ювиш ва бошқа иқтисодий жиноятларда айбланиб, тергов қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG