Линклар

“Путин Россия учун оғир шароитда Ўзбекистонга бекорга келаётгани йўқ...”


Толиб Ëқубов.

Толиб Ëқубов.

Россия президенти келаси ойда Тошкентга боражаги тўғрисида ўтган ҳафтада баёнот берди. 19 ноябрь куни чет давлатлар элчиларининг ишонч ëрлиғи топшириш маросимида Владимир Путин “Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таклифига мувофиқ декабрда Тошкентга боришни режалаяпман. Бу визитнинг икки томонлама муносабатларимизнинг кейинги ривожи ва Марказий Осиë минтақасидаги барқарорликни кучайтиришга ҳисса қўшишига шубҳа йўқ"¸ деди Кремль раҳбари.

Путиннинг Ўзбекистонга мўлжаллаётган ташрифига берган баҳосидан OzodNazarнинг бугунги эксперти, таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Толиб Ёқубовнинг баҳоси фарқлидир.

Бу масаладан ташқари бугунги OzodNazarда Украинада ўқиётган ўзбек талабаларининг Ўзбекистонга кўчирилаётгани сабаблари, расмий Тошкентнинг Украинадаги бўҳронга муносабати тадрижи ҳақида ҳам гап бўлди.

Парламент нима?

Бир қарашда ўта жўн, лекин аслида, айниқса Ўзбекистон учун, ўта чигал бўлган бу саволни ҳам бердик Толиб Ёқубовга.

Азиз муштарий, OzodNazar эшиттириши меҳмонларига Сиз ҳам ўз саволингизни беришингиз мумкин. Саволларингизни шарҳ сифатида йўлланг. Саволнинг айнан кимга эканлигини кўрсатиб ўтишингиз ҳам мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG