Линклар

Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар муддати 8 ойга узайтирилди


Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар Венада ўтказилмоқда.

Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар Венада ўтказилмоқда.

Эрон ва дунёнинг етакчи олти давлати Теҳрон ядровий дастури бўйича музокаралар муддатини 2015 йилнинг 25 июлигача узайтиришга келишди.

Венада 6 кун давом этган музокаралар 24 ноябрь куни ярим тунда натижаларсиз якунлангани муносабати билан томонлар Теҳрон ядровий дастури бўйича сиёсий муросага 2015 йилнинг 1 мартигача эришиш, 1 июлгача эса бу борадаги барча ҳужжатлар имзоланиб бўлинишини белгилаб олди.

Ғарб Эронни ядровий қурол ишлаб чиқаришга интилишда айблаб келади. Эрон эса ўз ядровий дастури тинчилик мақсадларида амалга оширилаётганини айтиб, Ғарб иддаоларни рад этмоқда.

XS
SM
MD
LG