Линклар

logo-print

АҚШ президенти Барак Обама мудофаа вазири Чак Хейгл истеъфо берганини тасдиқлади.

24 ноябрда Оқ Уйда чиқиш қилган Обама, икки йил аввал мазкур лавозимга тайинланган Хейгл ўз хизматини якунлаш қарорига келгани ва истеъфо берганини айтди. Обама “Хейгл ўрнак қилиб кўрсатишга арзийдиган даражадаги мудофаа вазири бўлди”, деб билдирди.

Обама Сенат янги мудофаа вазирини тайинлагунига қадар Хейгл вазир вазифасини бажариб туришини айтди.

Хейгл Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар, Сурия ва Ироқда исломий давлат гуруҳига қарши жанглар мухолифлар танқидига учрагани ортидан истеъфо бергани хабар қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG