Линклар

logo-print

АҚШ Россия ва Абхазия ўртасида имзоланган шартномани тан олмайди


Россия президенти Владимир Путин 24 ноябрда Сочида Абхазия раҳбари Раул Хажимба билан учрашди.

Россия президенти Владимир Путин 24 ноябрда Сочида Абхазия раҳбари Раул Хажимба билан учрашди.

АҚШ Россия ва Грузиянинг Абхазия минтақаси ҳукуматлари ўртасида имзоланган “Иттифоқчилик ҳамда стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома”ни тан олмайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти 24 ноябрда баёнот тарқатди.

Мазкур шартнома душанба куни Сочида Россия президенти Владимир Путин ва Абхазия раҳбари Раул Хажимба томонидан имзоланган эди. Путин шартнома имзоланиши ортидан 2015 йилда Абхазияга 200 миллион доллар миқдорида ёрдам кўрсатишини билдирган.

“Қўшма Штатларнинг Абхазия ва Жанубий Осетия юзасидан позицияси аниқ: мазкур минтақалар Грузиянинг ажралмас қисми ҳисобланади ва биз Грузия мустақиллиги, суверенитети ҳамда ҳудудий яҳлитлигини қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, дейилади баёнотда.

Грузия ҳукумати Москванинг Абхазия билан шартнома имзолашини минтақани аннекция қилиш ҳаракати сифатида баҳолади.

XS
SM
MD
LG