Линклар

logo-print

Чехия Қозоғистон билан 450 миллион долларлик шартномаларни имзолайди


Милош Земан (ўнгда) ва Нурсултон Назарбоев, Остона, 24 ноябрь. 2014 йил.

Милош Земан (ўнгда) ва Нурсултон Назарбоев, Остона, 24 ноябрь. 2014 йил.

Бугун Чехия президенти Милош Земаннинг Қозоғистонга расмий сафари якунланади.

24 ноябрь куни Земан ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан Остонада савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.

Назарбоев музокаралардан сўнг Чехия Қозоғистоннинг муҳим ҳамкорларидан бири эканини таъкидлаб, мамлакатда 70дан ортиқ қозоқ-чех қўшма корхоналари мавжуд эканини айтган.

Ташриф доирасида ўтадиган Қозоғистон-Чехия бизнес форумида икки давлат ўртасида 450 миллион долларлик шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG