Линклар

Ўзбекистонда ВИЧга чалинган болалар нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлди


Ўзбекистонда Одам иммунтақчиллиги вирусига чалинган 18 ёшга тўлмаган болаларга давлат нафақаси белгиланади.

Norma.uz нашрининг 24 ноябрда хабар беришича, Молия вазири 20 ноябрда қабул қилган ногирон болаларга нафақа белгилаш бўйича низомга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қарорда мана шу ҳақда гап боради. ВИЧга чалинган балоғатга етмаган болаларга белгиланадиган нафақа миқдори ҳақида маълумот берилмаган.

Қарорда ногирон ўсмирларга белгиланган нафақалар ҳар ойнинг 15 кунигача берилиши шартлиги қайд этилган. Аввалги кўрсатмаларда нафақалар ҳар ойнинг 10-кунигача берилиши шартлиги таъкидланган эди.

XS
SM
MD
LG