Линклар

logo-print

АҚШ сенаторлари Каримовдан виждон тутқунларини озод қилишни сўради


АҚШ сенаторлари ўн йиллик қамоқ жазосини ўтаётган журналист Солижон Абдураҳмоновнинг ҳам озод қилинишини сўрайди

АҚШ сенаторлари ўн йиллик қамоқ жазосини ўтаётган журналист Солижон Абдураҳмоновнинг ҳам озод қилинишини сўрайди

АҚШнинг саккиз сенатори Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга мактуб йўллаб, касбий фаолиятлари туфайли ўзбек қамоқларида қолаётган уч журналист ва икки ҳуқуқ фаолини озод қилишга чақирди.

Каримовга йўлланган хатда АҚШ конгресси вакиллари журналистлар Солижон Абдураҳмонов, Дилмурод Саййид, Муҳаммад Бекжон ҳамда ҳуқуқ ҳимоячилари Аъзам Турғунов ва Бобомурод Раззоқовнинг тақдиридан хавотир билдирилган.

Президент Ислом Каримов номига йўлланган мактубни сенаторлар Ричард Дёрбин, Роберт Менендис, Патрик Лиҳи, Ричард Блументал, Бенжамин Кардин, Барбара Боксер, Роберт Кейси, Марк Керк имзо чеккан.

Ушбу шахслар ва яна беш сенатор ўтган йилнинг июнь ойида ҳам президент Каримов номига мактуб йўллаб, виждон тутқинларини озод қилишни сўраган эди.

XS
SM
MD
LG