Линклар

25 ноябрга ўтар кечаси АҚШнинг Фергюсон шаҳрида бошланган янги тартибсизлар натижасида 30 киши ҳибсга олинди.

Полиция намойишчилар томонидан ўт очилганини қайд қилди.

Тартибсизликлар жорий йил августида отиб ўлдирилган қора танли ўсмир Майкл Брауннинг ўлимида айбланаётган полиция ходимига нисбатан маҳкама қароридан норозилик сифатида бошланди.

Кеча маҳкама ҳайъати Браунни отиб ўлдирган 26 ёшли полиция ходими Даррен Вильсонга нисбатан айблов эълон қилишга ҳеч бир асос йўқлигини эълон қилди.

Суд Вильсонни ўзини мудофаа қилиш мақсадида ҳаракат қилган деб топди.

24 ноябрь тунида норозилар биноларга ўт қўйиш, дўконларни тунаш каби зўравонлик кўринишидаги тартибсизликларни бошлаган.

Нью Йорк, Чикаго, Сиэтл, Лос- Анжелас, Вашингтон ва бошқа шаҳарларда маҳкама қарорига норозилик сифатида намойишлар ўтказилди.

Жорий йилнинг август ойида 18 яшар Майкл Браун полиция томонидан отиб ўлдирилганидан АҚШнинг турли шаҳарларида бир неча бор норозилик намойишлари ўтказилди.

XS
SM
MD
LG