Линклар

logo-print

Россияликларнинг 58 фоизи расмий Кремлнинг Украина бўйича тутган сиёсатига қарши эканликларини билдирди.

Бу ҳақда Россиянинг “Левада- марказ” ташкилоти ўтказган сўров натижаларида айтилган.

Сўровда қатнашган русларнинг учдан бири Украина шарқида юзага келган можарони украиналикларнинг ўзи ҳал қилиши лозим деб ҳисоблайди.

Ҳар учинчи россиялик Кремль Донбасс халқ республикасининг мустақиллигини тан олиши зарур деб билади. 12 фоиз россиялик эса Кремлнинг бунга аралашишини номақбул дейди.

Ушбу ижтимоий сўров расмий Кремлнинг Украина бўйича тутган сиёсатига аксар россияликларнинг танқидий муносабатда эканлигини кўрсатади. Сўров натижасига кўра, Украина жануби-шарқидаги можароларда Кремлни айбловчи россияликлар сони кўпайган, айни пайтда Путин сиёсатини қўлловчи россияликлар сони ҳам эмас.

XS
SM
MD
LG