Линклар

“Бугунги шароитда ҳар бир давлат ўз таянчини излайди, ўз режаларини аниқлайди ва ўзининг яқин қўшниларига суянади. Қозоғистон биз учун энг яқин мамлакат, оғир синовлар ва қувончли кунларимизда доимо биз билан бирга бўлган энг яқин халқ”.

Бу гапни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 25 ноябрь куни Астанада президент Нурсултон Назарбоев билан ўтказган хос учрашувидан сўнг айтди. Гап қандай таянч ҳақида кетаяптию нима учун ўша таянч айнан Астанадан изланмоқда?

Бу саволларга россиялик айрим экспертлар “Ислом Каримов Ўзбекистон КХШТдан чиққани ва АҚШ билан яқинлашганидан сўнг Россия билан ёмонлашган муносабатларини қайта тиклаш йўналишида Назарбоевнинг қўлловига эга бўлиш учун Астанага борди”, қабилидаги иддаоларни билдирмоқда.

Бу иддаоларда қанчалик жон бор, деб сўрадик Қозоғистон пойтахтидаги Евроосиё университети доценти, иқтисодчи олим Сапарбой Жубаевдан.

Ислом Каримовнинг Нурсултон Назарбоев билан кўп йиллик чигал муносабатлари, Астана билан Тошкент ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар ҳамда ўзбек билан қозоқ ўртасидаги миллатлараро муносабатларга оид бошқа қатор саволларимизни ҳам бердик Сапарбой Жубаевга.

Азиз муштарий, OzodNazar эшиттириши меҳмонларига Сиз ҳам ўз саволингизни беришингиз мумкин. Саволларингизни шарҳ сифатида йўлланг. Саволнинг айнан кимга эканлигини кўрсатиб ўтишингиз ҳам мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG