Линклар

Ўзбекистон АКТ тараққиёти индексида МДҲдаги охирги ўринни эгаллади


Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари тараққиёти индексида 115-ўринни эгаллади.

Бутунжаҳон электроалоқа иттифоқининг навбатдаги йиллик ҳисоботида айтилишича, Ўзбекистон 166 давлат орасида 3,40 кўрсаткичга эга бўлган. Барча давлатлар учун энг юқори кўрсаткич эса 4,77 қилиб белгиланган.

Ўтган йилги кўрсаткичдан бир поғона юқорилаган Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида мазкур индекс бўйича энг охирги ўринни эгалламоқда. Ахборот-коммуникация технологиялари тараққиёти бўйича минтақа давлатлари орасида Қозоғистон 53, Қирғизистон 107-ўринни эгаллаган.

Ҳисоботда Ўзбекистон ахборот –коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўникмалари субиндекси бўйича 91, фойдаланиш бўйича 101, фойдаланиш имкониятига эгалик бўйича 136-ўринларни эгаллагани қайд этилган.

Мазкур индексда биринчи ўрин Данияга берилган. Ундан кейинги ўринларни эса Корея Республикаси, Швеция, Исландия, Британия ва Норвегия эгаллаган.

XS
SM
MD
LG