Линклар

Франция Россияга Мистрал кемаларини сотишни тўхтатди


Владимир Путин ва Франсуа Олланд.

Владимир Путин ва Франсуа Олланд.

Франция Украинадаги инқирозли вазият барқарорлашмаётгани сабабли Россияга вертолёт олиб юрувчи Мистрал русумидаги кемаларни сотишни вақтинча тўхтатиб қўйди.

Франция президенти Франcуа Олланд 25 ноябрь куни “Украина шарқидаги вазият Россияга кема сотиш имкониятини йўққа чиқармоқда”, деб билдирди.

Франция Россияга Мистрал русумидаги иккита кема сотиш бўйича 1 миллиард 600 миллион долларлик шартномага эга. "Владивосток" деб номланган кема ноябрь ойида, "Севастополь" кемаси эса 2015 йилда Россияга топширилиши керак эди.

Россия мудофаа вазири ўринбосари Юрий Борисов “Франция ўз мажбуриятини бажармаса, у ҳолда Россияга келтирилган зиённи ҳамда шартнома бўйича тўланган пулларни қайтариб бериши керак. Бу Францияга жуда қимматга тушади”, деб баёнот берди.

Таҳлилчилар Франция ўзининг иттифоқчилари босими остида мана шундай қарор қабул қилганини айтмоқдалар.

XS
SM
MD
LG