Линклар

Фергюсонда Миллий гвардия аскарлари сони кўпайтирилди


Фергюсондаги тартибсизликлар пайтида олинган сурат.

Фергюсондаги тартибсизликлар пайтида олинган сурат.

АҚШнинг Фергюсон шаҳрида Миллий гвардия ҳарбийлари сони уч маротаба кўпайтирилди.

Губернатор Жей Никсон Фергюсон ва унинг атрофига Миллий гвардиянинг 2200 ҳарбийси жойлаштирилганини айтди.

Фергюсонда суд ҳайъати қора танли ўсмир Майкл Браунни отиб ўлдирган оқ танли полициячини жиноий жавобгарликка тортмаслик ҳақида қарор чиқарганидан сўнг 25 ноябрда тартибсизликлар содир этилган эди. Суд полициячи ўзини ҳимоя қилган, деган қарорга келган

Полиция маълумотида айтилишича, шаҳарда ўнга яқин биноларга ўт қўйилган, ўғирликлар ва талончиликларда айбланиб 61 одам қўлга олинган.

Жорий йилнинг август ойида 18 яшар Майкл Браун полиция томонидан отиб ўлдирилганига норозилик сифатида АҚШнинг турли шаҳарларида бир неча бор намойишлар ўтказилган.

XS
SM
MD
LG