Линклар

Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий Теҳрон ядровий дастурини дастак қилиб олган Ғарб давлатлари Эронни ҳеч қачон тиз чўктира олмайди, деб баёнот берди.

25 ноябрь куни чиқиш қилган Ҳоманаий: “Ядровий дастур масаласида АҚШ ва Европа давлатлари Эрон Ислом Республикасини тиз чўктиришга ҳаракат қилмоқда, аммо уларнинг бу уринишидан ҳеч қандай наф бўлмайди”, деб айтган.

Мазкур баёнотдан бир кун аввал Австрия пойтахти Венада Эрон ядровий дастури масаласида Ғарбнинг етакчи олти давлати билан ўтказилган музокараларда муросага эришилмаган ва музокаралар муддатини 2015 йилнинг июлигача узайтириш ҳақида қарор қабул қилинган эди.

Ғарб ядровий дастурдан воз кечиши эвазига Эронга нисбатан жорий этилган иқтисодий санкцияларни юмшатишни ваъда қилмоқда.

XS
SM
MD
LG