Линклар

OzodNavigator дастурининг БУГУН (26 ноябрь) Тошкент вақти билан соат 19:05да эфирга чиқадиган сонида Ўзбекистондан ташқарида яшаётган тингловчиларимиз ёрдамида "Хориж мамлакатларида сайлов қандай ўтади", деган савол жавобини изладик

Ўзбекистонда 21 декабрь куни парламент сайлови бўлиб ўтади. Ўзбекистон ҳукумати ҳар сафар парламент ва президент сайловлари демократик тамойиллар ва номзодларнинг кучли рақобати остида ўтишини иддао қилиб келади.

Бироқ, ўзбекистонлик ва халқаро кузатувчилар сайловларда ҳалол рақобат йўқлигини, фақат ҳукумат танлаган одамларгина депутатликка сайланиши мумкинлигини таъкидлашади.

Ўзбекистонда ўтказиладиган сайловлар призмасида бу сафар хорижда сайловларнинг қандай ўтишига назар ташламоқчи бўлдик.

Хорижда сайловларнинг қандай ўтиши ҳақида тасаввур пайдо қилиш учун чет мамлакатларда яшаётган ўзбекистонликларни OzodNavigator дастурига таклиф этамиз.

Сиз яшаб турган мамлакатда парламент сайлови қандай ўтади?

Маҳаллий аҳолининг бу сайловларга қизиқиши ва иштироки қандай?

Депутатликка номзодлар орасидаги рақобат қандай кечади?

Номзодларнинг сайловолди дастурлари, асосан, қайси соҳаларга қаратилган?

Ўзингиз сайлаган депутат билан бемалол учраша оласизми, депутатлар билан аҳоли ўртасида мулоқот кўприги борми?

Депутатларнинг яшаш тарзи, уларнинг жамиятдаги ўрни қандай?

Эшиттиришнинг ауидошаклини қуйида тингланг:

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG