Линклар

logo-print

Ҳонг Конгда полиция билан намойишчилар ўртасида юзага келган тўқнашувдан сўнг саксон киши ҳибсга олинди.

Reuters хабарига кўра, суд намойишчилар томонидан тўсиб қўйилган кўчаларда ҳаракатни йўлга қўйиш ҳақида қарор қилганидан сўнг, бир неча минг полициячи буни бажаришга жалб қилинган.

Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва дубинка қўллагани хабар қилинди.

Ҳонг Конгдаги талабалар 26 сентябрдан бери демократик ўзгаришлар талаби билан норозилик намойишларини ўтказмоқда.

"Соябон инқилоби" номини олган ушбу намойишлар иштирокчилари расмий Пекиннинг 2017 йилда Ҳонг Конг шаҳар ҳокими сайловидан олдин ислоҳотларни чеклаш қарорига қарши чиқмоқда.

Хитой расмийлари намойишчиларнинг талабларини бажаришдан бош тортди.

XS
SM
MD
LG