Линклар

logo-print

Россельхознадзор бугундан бошлаб Белоруснинг яна 8та компаниясининг гўшт маҳсулотларини Россия ҳудудида сотишни тақиқлади. Айни тақиқ 24 ноябрь куни 11 та белорус компаниясига қарши қўйилган бўлиб, тақиқ қўйилган компаниялар сони бугунга келиб 19га етди.

РИА Новости хабарига кўра, Белорусдан Россияга гўшт импорти асосан ушбу 19 та компания ҳиссасига тўғри келади.

Россия томони Белорус компаниялари гўшт маҳсулотларининг таркиби инсон саломатлиги учун хавфли бўлгани боис тақиқ жорий қилинганини расман маълум қилди.

Белорус компаниялари эса бу иддаони мутлақо инкор қилмоқда.

Жорий ҳафта бошида Россельхознадзор Ғарбдан олинган ҳомашё ёки тайёр озиқ-овқатларнинг Қозоғистон ва Белорусда қадоқланган импортини ҳам тақиқлади.

Бундан ташқари, ноябрь ойи бошидан буён Россельхознадзор Ғарбда ишлаб чиқарилган ва мамлакатга ноқонуний кирилаётган 7,5 минг тоннадан ортиқ гўшт, 11 минг тонна мева ва сабзавотни тўхтатганини маълум қилди.

Россиянинг айни тақиқлари Ғарб санкцияларига жавоб ўлароқ кўрилмоқда.

XS
SM
MD
LG