Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:34

Мактаб директори ҳар бир воқеадан милицияни хабардор қилиши лозим


Куни кеча Ўзбекистондаги 4 та вазирлик: Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта таълим, Халқ таълими вазирликларининг қўшма қарори билан Ички ишлар органларини қоидабузарлик фактлари ва қоидабузарлик билан боғлиқ бошқа ҳолатлардан хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома кучга кирди.

21 ноябрда қабул қилинган ва 24 ноябрда кучга кирган ҳужжат ҳақида хабар қилган norma.uz га кўра, бундан буён таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарияти ҳар қандай тартиббузарлик тўғрисида милицияга хабар қилиши шарт.

Айтилишича, бундан буён Ўзбекистондаги мактаб, лицей, коллеж, олий ўқув юртлари ва соғлиқни сақлаш тизими муассасалари раҳбарлари ўз тасарруфидаги муассалаларда содир бўлган:

ҳар бир қоидабузарлик;

оилавий-маиший можаролар;

оилавий-маиший можаролар соҳасида киши ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган таҳдидлар

ҳамда

ўқувчиларни аксилижтимоий тартиб ва қоидабузарликка жалб этиш фактлари юзасидан, шунингдек, қоидабузарликка мойил шахслар тўғрисида ички ишлар органларига зудлик билан хабар беришлари лозим.

Соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари эса:

ижтимоий аҳамиятли ва бошқалар учун хавфли бўлган касалликлар тарқалиши;

тан жароҳати билан ёки ҳушини йўқотган ҳолда соғлиқни сақлаш муассасига тушган ёхуд мурожаат қилганлар;

оилавий-маиший можаролар;

оилавий-маиший можаролар соҳасида киши ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган таҳдидлар

ҳамда

вояга етмаганларни аксилижтимоий тартиб ва қоидабузарликка жалб этиш фактлари юзасидан, шунингдек, қоидабузарликка мойил шахслар тўғрисида ички ишлар органларига зудлик билан хабар беришлари лозим.

Ички ишлар органларини қоидабузарлик фактлари ва қоидабузарлик билан боғлиқ бошқа ҳолатлардан хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада таълим ва соғлиқни сақлаш муассалаларининг қоидабузарликлар тўғрисида ички ишлар органларига хабарни қандай етказиши, етказилган хабар қандай қайд этилиши, хабарларнинг қанча муддат (3 йил) сақланиши қадам ба қадам тушунтирилган.

Масалан, бирон-бир мактаб ўқувчиси қоидабузарлик қилди, дейлик. Йўриқномага кўра, мактаб директори бу ҳақда мактаби жойлашган ҳудуддаги ички ишлар бўлимининг навбатчилик қисмига зудлик билан телефон орқали хабар қилиши шарт.

Навбатчи қабул қилиб олгани хабарни қайддан ўтказиши ҳамда хабар етказган шахсга хабар қайси рақам билан қайддан ўтказилганини айтиши шарт.

Шундан сўнг қоидабузарлик тўғрисида хабар қилган шахс 24 соат ичида қоидабузарлик тўғрисида ёзма хабарни милиция бўлимига етказиши лозим.

Ёзма хабарни қабул қилган масъул милиция ходими уни расмийлаштириши ва гербли муҳр босиши лозим ва ҳоказо...

Принципда, шу пайтгача ҳам у ёки бу воқеа тўғрисида муассасалар раҳбарлари милицияга хабар бериши керак эди. Масалан, касалхонага тан жароҳати билан тушганлар тўғрисида врачларнинг милицияга хабар бериши лозим эди.

Бас, шундай экан, 4 та вазирлик ўртасида қабул қилинган бу Йўриқноманинг янгилиги нимада?

Озодлик бу саволни ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Руҳиддин Комиловга берди.

Унинг айтишича, шу пайтгача амал қилаётган қатор қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларда қоидабузарликларни қайд этиш механизми белгилаб қўйилган.

“Ҳадеб янги ҳужжатлар кашф қилавериш ўрнига мавжуд қонунларнинг ишлашини таъминлаш керак”, деди Руҳиддин Комилов.

Руҳиддин Комилов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:24 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG