Линклар

Украинанинг Полтова шаҳар кенгаши россиялик қўшиқчи ва депутат Иосиф Кобзонга берилган "фахрий фуқаро" мақомини бекор қилди.

Кобзонга бу мақом 2002 йилда берилган ва шаҳар кенгаши қўшиқчини Украинага қарши агрессияси боис ундан бу мақомни олишга қарор қилган.

Днепропетровск ҳам Кобзонни "фахрий фуқаро"лигини бекор қилган.

1937 йилда Донецк вилоятида туғилган Кобзон ҳозирда Россиянинг Давлат думаси депутати бўлиб, Путиннинг Украина бўйича сиёсатининг қўлловчиларидан бири ҳисобланади.

Украина хавфсизлик хизмати Кобзонни мамлакатга кириши тақиқланган шахслар рўйхатига киритган.

Ушбу тақиққа қарамай Кобзон Украина чегарасининг россияпараст айирмачилар назоратида бўлган қисмидан Донецк вилоятига ўтиб концерт бергани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG