Линклар

logo-print

Германия Канцлери Ангела Меркелга кўра, Россия Украинадаги ҳаракатлари орқали халқаро ҳуқуқ нормаларини поймал қилаяпти ва бунинг натижасида Европанинг тинчлигига раҳна солаяпти.

Бугун бундестагдаги йиғилишда гапирган Меркел "Донецк ва Луганскдаги жанговар ҳаракатларда Россиянинг бевосита ёки билвосита қатнашаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди" деди.

Меркелга кўра, Россиянинг бу ҳаракатлари Европа халқларининг тинчлигини хавф остига қўяпти.

Украина бўҳронини тезда ҳал қилиш учун бирор ечимнинг йўқлигини айтган Меркел "Бу можарони ҳал қилишда биздан сабр ва матонат талаб қилинади" деди.

Расмий Кремль томонидан ғарбнинг Украина шарқидаги айирмачиларни қўллашни тўхтатиш чақириғи рад қилиниши Германиянинг ҳафсаласини пир қилди.

XS
SM
MD
LG