Линклар

logo-print

Обама Фергюсондаги норозиларни мулоқотга чақирди


Сешанба куни кечқурин Фергюсонда яна бир полиция машинаси ёқиб юборилган.

Сешанба куни кечқурин Фергюсонда яна бир полиция машинаси ёқиб юборилган.

АҚШ Президенти Барак Обама Фергюсондаги можароларга барҳам бериш учун томонларни мулоқот қилишга чақирди.

АҚШ Бош прокурори Эрик Холдер эса ҳодиса юзасидан жиддий текширув ўтказилишига ваъда берди.

Фергюсонда суд ҳайъати қора танли ўсмир Майкл Браунни отиб ўлдирган оқ танли полициячини жиноий жавобгарликка тортмаслик ҳақида қарор чиқарганидан сўнг 25 ноябрда тартибсизликлар содир этилди. Суд полициячи ўзини ҳимоя қилган, деган қарорга келган.

Сешанба куни кечқурин Фергюсонда яна бир полиция машинаси ёқиб юборилган. Полиция маълумотига кўра, шаҳарда ўнга яқин биноларга ўт қўйилган, ўғирликлар ва талончиликларда айбланиб 60дан зиёд одам ҳибсга олинган.

Сўнгги икки кун ичида воқеа жойидаги Миллий гвардия ҳарбийлари сони 2200га етказилди.

Жорий йилнинг август ойида 18 яшар Майкл Браун полиция томонидан отиб ўлдирилганига норозилик сифатида АҚШнинг турли шаҳарларида бир неча бор намойишлар ўтказилган.

XS
SM
MD
LG