Линклар

logo-print

Тошкентдан Москва жомеъ масжидига ўз имомини тайинлаш сўралмоқда


Москва жомеъ масжиди ўз ҳудудидан ташқарида бўлаëтган амаллар учун мутлақ масъул эмаслигини таъкидламоқда.

Москва жомеъ масжиди ўз ҳудудидан ташқарида бўлаëтган амаллар учун мутлақ масъул эмаслигини таъкидламоқда.

Москва жомеъ масжиди имом хатибининг билдиришича¸ Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматларига масжидга келаëтган ўзбек ва тожик жамоасига ўз тилида ваъз айтадиган олий маълумотли имом тайинлаш сўрови ўтган йили юборилганига қарамай¸ ҳозирча на Тошкент ва на Душанбе бу сўровни қондирган.

Москва жомеъ масжиди имом хатибининг билдиришича¸ Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматларига масжидга келаëтган ўзбек ва тожик жамоасига ўз тилида ваъз айтадиган олий маълумотли имом тайинлаш сўрови ўтган йили юборилганига қарамай¸ ҳозирча на Тошкент ва на Душанбе бу сўровни қондирган.

Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Акрам Омонов парламент олдида қилган сўнгги чиқишида Россия пойтахтидаги энг йирик масжидни Сурия ва Ироқдаги жиҳодчилар сафига одам ëллаш марказига айланганликда айблади:

- Москванинг Проспект Мира кўчасида жомеъ масжиди бор. Ана шу масжидда ëш мусулмонларСуриядаги жиҳодга ëлланмоқда¸ деди жумладан тожик махфий хизматлари раҳбари.

Россия муфтийлари кенгаши 26 ноябрь куни Тожикистон ҳукуматининг бу танқидига жавоб қайтарди:

- Москвадаги жомеъ масжиди радикал ҳиссиëтларнинг ўз қавм орасида тарқаб кетишини жиловлаш йўлида жиддий саъй-ҳаракат қилмоқда. Шу боис масжидни жиҳодчилар ëлловчи марказ сифатида талқин этиш мутлақ асоссиздир¸ дейилади Россия мусулмонлари диний бошқармаси расмий баëнотида жумладан.

Озодлик билан суҳбатда Россия муфтияти раиси ўринбосари Дамир Муҳиддинов¸ Москва жомеъ масжиди ўз назоратидаги ҳудудда жиҳодчилар ëлланмаëтганини комил ишонч билан айта олишини билдирди:

- Масжид ҳудуди¸ хусусан¸ унинг ичкарисида жиҳодчи ëллаш имкони мутлақ йўқ. Чунки масжид ҳудуди ва унинг ичкарисида ҳамиша бизнинг хизматчиларимиз¸ имомлар ва мударрислар¸ шунингдек ички тартиб учун масъул қоровуллар бор. Масжидларимиз 24 соат давомида видеокамералар орқали назорат қилинади. Шунинг учун марказий осиëлик намозхонлар масжидда Сурия ва Ироқдаги жиҳодга ëлланмоқда¸ деган гапларда мутлақ асос йўқ¸ деди Россия диний бошқармаси расмийси.

Айни пайтда Дамир Муҳиддинов¸ Москва жомеъ масжиди ибодатга келаëтган мусулмонларнинг барчасини ўз ҳудудига сиғдира олмаслиги боис¸ ўн минглаб одам намозини кўчада ўқиëтганини айта туриб¸ масжид ҳудудидан ташқарида бораëтган жараëнлар учун масъулият масжид ва муфтият зиммасидан соқит эканини алоҳида таъкидлади:

- Бу Москва шаҳар ҳудуди ва уни назорат қилиш ҳам шаҳар маъмурияти ваколатидадир. Бу ерда бўлаëтган амаллар – наркотик ëки ўточар қуроллар савдосими ëки жиҳодчи ëллаш бўлади¸ Россия қонунларига кўра¸ биз унга жавобгар эмасмиз. Бу ишлар шаҳар ва ҳуқуқ тизимлари масъулиятидадир. Аммо биз ўз қавмимизни бундай ишлардан узоқ туришга доим даъват қилиб келаяпмиз¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Дамир Муҳиддинов.

Россия мусулмонлари диний бошқармаси баëнотида айтилишича¸ муфтият 2013 йилда Тожикистон¸ Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг Москвадаги элчихоналарига мурожаат қилиб¸ қавмининг аксари айнан шу республикалардан келган меҳнат муҳожирлари экани боис уларга ўз тилида ваъз қилувчи имомлар юборишни сўраган. Бу сўровга ҳозирга қадар фақат Қирғизистон ҳукуматигина ижобий жавоб қилганини таъкидлаган муфтият¸ тожик ва ўзбек дипломатлари на бу сўров ва на шу масалада учрашиш таклифини менсимаганини билдирди.

"Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўз элчихоналари орқали миллий манфаатларини ҳимоя қилишлари¸ тегишли профилактика чоралари қўллаб¸ ҳам мамлакат ичкариси¸ ҳам ташқарисидаги ўз фуқаролари учун масъулиятни зиммаларига олишлари лозим”¸ дейилади Россия мусулмонлари диний бошқармаси баëнотида.

Россияга иш излаб келган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг бу ердаги радикал исломий гуруҳлар таъсирига тушиб¸ Сурия ва Ироқдаги жиҳодчилар сафига кетаëтгани кейинги ойларда Тошкент ва Душанбе¸ қолаверса Бишкек ва Остонани жиддий ташвишга солмоқда.

Мустақиллик арафасида бир гуруҳ ўзбек имомлари билан учрашган Ислом Каримов улардан ëшларни радикал ислом ғоялари¸ хусусан¸ Сурия ва Ироқдаги “бало”дан асраш йўлларини излаб топишга даъват қилган эди.

Россия муфтияти таклиф қилаëтган шундай йўллардан бири – Москва жомеъ масжидига ўзбек имомини тайинлаш сўрови қондирилса¸ Ўзбекистон масжидларидаги ваъзларнинг яқин келажакда Москва масжидларига кўчишини тахмин қилиш мумкин.

Норасмий манбаларга кўра¸ Сурия ва Ироқнинг каттагина ҳудудларини назоратига олиб¸ бу ҳудудда исломий халифат ўрнатилганини иддао қилаëтган Исломий давлат радикал гуруҳи сафида бир неча минг ўзбекистонлик бор ва уларнинг аксари жиҳодга айнан Россия ҳудудидан кетмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG