Линклар

Ангела Меркелдан Солижон Абдурахмоновни қамоқдан бўшатишга кўмаклашиш сўралди


Солижон Абдурахмонов

Солижон Абдурахмонов

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи халқаро ташкилотлар Германия канцлери Ангела Меркелдан қамоқда қолаётган мустақил журналист Солижон Абдураҳмоновни озод қилишда ёрдам беришини сўрашди. Бу ҳакда “Жараён” нашри хабар тарқатди.

Германия канцлерига юборилган ёзма мурожаатни Ўзбекистон ташқарисида фаолият кўрсатадиган “Ўзбекистон матбуоти озодлиги учун гуруҳи”, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти, Чегара билмас мухбирлар ташкилоти, ACAT-France (насроний фаоллар қийноқларга қарши) ташкилоти, “Ўтюракли талабалар” ҳаракати, “Қийноқларсиз ҳаёт учун” ташаббус гуруҳи ҳамда Мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси имзолаган.

Мустақил журналист Солижон Абдураҳмонов 2008 йили Нукус шаҳрида йирик миқдорда гиёҳванд модда сақлаганлик ва тарқатганликда айбланиб, ҳибсга олинганди. У 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Солижон Абдураҳмоновнинг ҳамкасблари журналистга нисбатан қўзғатилган ишни сохталаштирилган, деб ҳисоблайдилар.

Озодлик радиоси 25 ноябрда америкалик саккиз сенатор Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга очиқ хат йўллаб, сиёсий махбуслар - Аъзам Турғунов, Дилмурод Саййид, Солижон Абдураҳмонов, Муҳаммад Бекжон ва Бобомурод Раззовларнинг озод этилишини талаб этгани ҳақида хабар тарқатган эди.

XS
SM
MD
LG