Линклар

Ўзбекистон ва Россия меҳнат муҳожирлиги масаласини ўзаро мувофиқлаштирмоқчи


Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Москва кўчаларини қордан тозаламоқда.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Москва кўчаларини қордан тозаламоқда.

Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари 2015 йилда ўзбекистонликларни Россияда уюштирилган тарзда ишга жойлаштириш бўйича шартномани имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Новости агентлигига таянган ҳолда aalam.kgнашри хабар берди.

Бундай қарор Тошкентда 26 ноябрда ўтган иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида қабул қилинди.

“Бу шартнома Россияда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига нисбатан таранг муносабатларни юмшатиши мумкин”, деб билдирди Россия Бош вазири ўринбосари Дмитрий Козак Тошкентда ўтган учрашувда.

Ўзбекистон ва Россия ҳукумати вакиллари 2015 йилнинг биринчи чорагида меҳнат миграция масаласидаги долзарб муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида учрашишни режалаштирмоқда.

Томонлар қабул қилган иш режасига кўра, 2015 йилнинг июль ойида икки давлат ҳукумати вакиллари шартномага асос бўладиган таклифлар ва тавсиялар рйхатини ишлаб чиқади.

XS
SM
MD
LG