Линклар

logo-print

Қирғизистон Божхона Иттифоқига кириши билан нархлар қимматлайди


Божхона иттифоқи логотипи.

Божхона иттифоқи логотипи.

Қирғизистон Божхона Иттифоқига қўшилганидан сўнг мамлакатга олиб кирилаётган маҳсулотларнинг 60 фоизи қимматлайди. Бу ҳақда Қирғизистон парламентида ўтган йиғинда Қирғизистон божхона хизмати раиси Адамкул Жунусов маълумот берди.

Унга кўра, Қирғизистон Божхона Иттифоқига кирганидан сўнг республикага олиб келинаётган 60-70 фоиз маҳсулот турларининг бож тўловлари кўтарилади. Бунинг ортидан эса нарх-наво ҳам ошади. Божхона хизмати раиси айнан қайси маҳсулотлар қимматлаши мумкинлиги ҳақида аниқ маълумотларни айтгани йўқ.

Қирғизистон ҳукумати 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб Россия етакчилигидаги Божхона Иттифоқига киришини эълон қилган. Божхона Иттифоқига Россиядан ташқари Қозоғистон, Белорусь ва Арманистон аъзо давлат ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG